Президентнинг куёви ҳам жарима тўлади
Кеча ижтимоий тармоқ ва ОАВда Президент Ш.Мирзиёевнинг кичик куёви, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаровнинг Tesla русумли автомобилини юқори тезликда бошқаргани видеоси тарқалди
О.Умаров тезликни ошириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилди. У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди.
“Куни кеча оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда мен билан боғлиқ видеонинг тарқалгани Президентимизнинг очиқлик ва сўз эркинлиги сиёсати амалда эканини кўрсатади, деб ўйлайман.
Журналистлар ва блогерлар ҳақиқатан ҳам реал ҳаётимизда бор муаммоларни кўтариб чиқаётгани қувонарли. Сизлар жамиятда рўй бераётган воқеаларга бефарқ эмаслигингиз, одамларнинг мавқеи ва лавозимидан қатъи назар танқид қилаётганингиз бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга ва тартибга риоя қилишга чақиради.
Бугуноқ барча жарималар тўланди.
Қонун барча учун баробар!
Шу фурсатдан фойдаланиб, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг жонкуяр ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман!”