Психотроп дорилар сотаётган икки йигит қўлга олинди

21 январь куни вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари Самарқанд шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчасидаги белгиланган манзилда тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаролар Б.У. ва Е.З.лар томонидан 1008 (бир минг саккиз) дона кучли таъсир қилувчи “Регапен 300 мг” номли психотроп дори воситаларини 23.000.000 (йигирма уч миллион) сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбир якунида жами 1120 (бир минг бир юз йигирма) дона “Регапен 300 мг” номли психотроп дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.