Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Путин Россиянинг ғалла битимига қайтиши шартларини эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатлари Россияни дон битимига қайтариши мумкин бўлган шартларни санаб ўтди.

Vesti.azнинг МКга таяниб хабар беришича, давлат раҳбарининг сўзларига кўра, биринчи навбатда Қора денгиз ғалла ташаббусининг инсонпарварлик моҳияти қайта тикланиши керак.
Бундан ташқари, озиқ-овқат ва ўғитлар етказиб беришга хизмат кўрсатувчи Россия банклари олдидаги тўсиқлар, шу жумладан уларни SWIFT халқаро банк ҳисоб-китоб тизимига зудлик билан уланиши керак.

Бошқа шартлар қаторида Владимир Путин қуйидагиларни санаб ўтди:
- жаҳон бозорларига ғалла ва ўғитларни етказиб бериш санкциялари олиб ташланиши;
- қишлоқ хўжалиги техникалари учун эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмларни етказиб беришни тиклаш;
- Россия кемаларини суғурталаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш;
- озиқ-овқат таъминоти логистикасини тиклаш;
- Тольятти - Одесса аммиак қувури фаолиятини тиклаш.