Қалин қор ёғиши газ қувурларини ҳам шикастлади. “Авария” ҳолатлари бартараф этилмоқда

Кечаги қалин қор туфайли вилоятимиз ҳудудида бир қанча дарахтларнинг синиб йиқилиши баъзи жойларда табиий газ қувурларининг шикастланишига олиб келди.

Оқибатда газ қувурларига зара етган ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

“Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖ масъуллари ишчи-ходимлари томонидан кечаю-кундуз ушбу “авария” ҳолатларини тезкор бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, истеъмолчиларга табиий газ таъминоти қайтадан тикланмоқда.

Ҳозирги вақтда Самарқанд шаҳридаги Девори Кўндаланг маҳалласига табиий газ етказиб берувчи Д-100 мм.ли, Бунёдкор маҳалласидаги Д-100 мм.ли бўлган газ қувурлари ва Чўпонота ҳамда Баҳор маҳаллаларини таъминловчи газ қувурларини таъмирлаш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда ва қисқа вақт мобайнида истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Нуробод туманидаги Шарқ Юлдузи, Мустақиллик ва Наврўз маҳаллалари ҳамда бошқа туманларда ҳам шикастланган табиий газ қувурларини таъмирлаш-монтаж ишлари маъсул ходимларимиз томонидан амалга оширилмоқда.

Ушбу вақтинчалик табиий газ таъминоти тўхтатилган ҳудудлардаги истеъмолчилардан газ ускуналаридаги жўмракларни ёпиб қўйишларингизни эслатиб ўтамиз.

Самарқанд вилояти ҳудудларида табиий газ қувурлари шикастланган ёки газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланганда хафсизлик чораларини кўриб, “Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖнинг диспетчерлик хизматига 104 ёки (66) 210-04-72 ҳамда “Call Centre” хизматига (66) 239-78-02 ёки (66) 239-78-27 телефон рақамлари орқали хабар беришларингизни сўраймиз.

“Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖ маъмурияти.