Қандай ҳолатда ҚҚС ҳисобга олинмайди?
- 02.09.2022 21:27
- 265
- Сўраган эдингиз
- Қайтармаслик шарти билан молиявий ёрдам олинса, солиқ ҳисобланадими? Ҳисобланса қайси ҳужжат асосида?
А.ҚОБИЛОВ.
Бекзод Салиев вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи:
- Солиқ кодексига асосан бепул молиявий ёрдам кўринишидаги пул маблағларини олиш чоғида корхона текин олинган мол-мулк кўринишида даромадни тан олади (пул – бу мулк). Бепул олинган мол-мулк (хизматлар) қиймати бозор қиймати бўйича жами даромадга киритилади. Бозор қийматини ҳужжат билан тасдиқлашингиз мумкин. Бироқ Давлат раҳбари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ бепул олинган мол-мулк ва хизматлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди.
Шунингдек, Солиқ кодексининг 267-моддасига асосан, бепул олинган мол-мулк (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаси ҳисобга олинмайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа