“Family park"дан олинган 5,5 миллиард сўмдан зиёд манфий ҚҚС қайтарилди
Бу Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан “Family park" масъулияти чекланган жамиятида олиб борилган ўрганиш давомида аниқланди.
Аниқроғи, асосий воситалар импорти ва қурилиш учун ишлатилган маҳсулотлар ҳисобидан пайдо бўлган 5 миллиард 850 миллион сўмлик манфий қўшилган қиймат солиғи суммаси корхона ихтиёрига қайтарилди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 2636 та корхона раҳбарлари ва бош ҳисобчиларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ойлик ва чораклик ҳисоботларни электрон тарзда юбориш, онлайн назорат-касса машинасидан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳамда имтиёзлар хусусида тушунчалар берилган.
шунингдек, “Golden food group pa" қўшма корхонаси ва "Golden cake group" масъулияти чекланган жамиятига 6 миллиард сўмлик банк кредити олишда кўмаклашилган.