Қарнабота йўлида таъмирлаш ишлари бошланди
Пахтачи туманидан Қарнабота қишлоғигача борувчи 30 километрлик йўл йиллар давомида ёғингарчилик, сизот сувлари таъсирида, эътиборсизлик оқибатида ёмон аҳволга келиб қолганди. Бу эса нафақат қишлоқ аҳолисининг, балки шу йўллан қатновчи транспорт ҳайдовчиларининг ҳам эътирозига сабаб бўлаётганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил 26 июлда Самарқандга ташрифи чоғида бу йўлни таъмирлаш юзасидан топшириқлар берган эди. Сенатор Ф.Тошев ушбу масала билан қизиқиб, Вазирлар Маҳкамасига депутатлик сўрови юборганди. Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Назаров имзоси билан келган жавоб хатида, жумладан, қуйидагилар таъкидланган.
М37 автойўлидан Қарнабота қишлоғигача бўлган йўлнинг капитал таъмири лойиҳа-сметаси “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ томонидан олти босқичга бўлиб ишлаб чиқилди. Объектнинг умумий қиймати 106,1 миллиард сўмни ташкил этади.
Биринчи босқичда йўлнинг 5 километр қисмини капитал таъмирлаш 2020 йил дастурига киритилган ва унга маблағ ажратилган, йил охиригача ишлар ниҳоясига етказилади