Қашқадарёдаги ёнғинда 21 яшар келинчакнинг куйган жасади топилди
- 26.09.2019 09:32
- 302
- Жамият
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 06 дан 30 дақиқа ўтганда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Қумбанги маҳалласида яшовчи фуқаро С.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Ёнғинга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 06:45 да етиб бориб, соат 06:47 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 07:18 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 21 квадрат метр майдондаги томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Бундан ташқари, 1998 йилда туғилган уй эгасининг рафиқаси фуқаро Д.Н.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ҳодиса юзасидан терговга қадар туман прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа