Қайси автотранспорт воситалари стикерсиз ҳаракатланиши мумкин?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида кимларга стикерсиз автомашина бошқариш мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Унга кўра,

— Давлат соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорти (1 банд);

— Хусусий тиббиёт ташкилотлари (хусусий клиника, дорихона ва бошқа тиббиёт ташкилотлари)нинг фақат хизмат автотранспортига (2 банд) СТИКЕРСИЗ ҳаракатланишига енгиллик яратилди.

Бунда ҳайдовчи ёнида мазкур ташкилотда ишлашини тасдиқловчи меҳнат дафтарчаси нусхаси ва карантин даврида ишга жалб этилгани тўғрисида ташкилотдан бирор ҳужжат бўлиши шарт!

Агар шу иккита ҳужжат бўлмаса, ҳаракатланишга ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ.

Яна бир қулайлик: Сиз транспортда бирга ишловчи ходимларни олиб юришингиз МУМКИН, фақат улар ўзлари билан учта ҳужжат — паспорти, меҳнат дафтарчаси ва ташкилотдан маълумотнома олиб юришлари шарт!

Аммо бегона одамларни транспортга ўтқазиш қоидабузарлик ҳисобланади.