Тегишли ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди

⚠️ Хизмат: Объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш учун рухсатномалар бериш.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

  1. Ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
  2. Сўровнома тўлдирилиб, Қурилиш вазирлиги (ваколатли орган)га ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалларига юборилади.
  3. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиб, объект мақсадли йўналишининг реконструкция билан ва реконструкциясиз ўзгариши, яъни хоналар (бинолар)ни унинг лойиҳа-смета ва кадастр ҳужжатларида назарда тутилмаган фаолият учун мослаштириш бўйича тегишли хулосани тайёрлаган ҳолда, рухсатнома шакллантиради.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

5 иш куни ичида

☑️ Тегишли ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди.

🚫 Шунингдек, бир қатор фаолият турлари учун турар-жой зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш тақиқланади.

🔰 Хизмат нархи:

➖ БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 81 000 сўм;

➖ Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 72 900 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори.

Бу ҳақда Huquqiy axborot маълум қилди.