Тегишли рухсатномасиз шаҳар “кезган”, ойналари ўзбошимчалик билан қорайтирилган автоулов жарима майдончасига қўйилди
- 18.04.2020 11:34
- 218
- Ўзбекистон
Жорий йилнинг 15 апрель куни соат 15.30 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасидан ҳаракатланиб келаётган 70 А 029 РА давлат рақам белгили “Спарк” автомашинаси Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори томонидан тўхтатиб текширилганда, карантин қоидаларини бузган, яъни тегишли рухсатномасиз, стикерсиз транспорт воситасини бошқариб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, йўл-патруль инспектори автоуловнинг орқа давлат рақами йўқлигини ҳам кўздан қочирмади. Қолаверса, ЙҲХБнинг тегишли рухсатномасини олмасдан, транспорт воситасининг ойналари тусини ўзбошимчалик билан қорайтириб олганлиги ҳам маълум бўлди.
Ушбу ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.