“Стикер”ларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар, Миробод туманида рўйхатдан ўтиб, улгуржи савдо турига эга бўлган “D.F.” МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, карантин қоидаларига зид равишда 7 нафар шахсларни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқларни расмийлаштириб, Давлат хизматлари марказидан карантин даврида автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний олишга эришганлиги аниқланган.

Шу каби 9 та маъсулияти чекланган жамиятлари мансабдор шахслари жами 18 та ҳолатларда стикерларни ноқонуний қўлга киритганликлари аниқланган.

Бош  прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолатлар юзасидан 2020 йил 17 апрелда Миробод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 192-11, 257-1 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.