Қайси ҳайвонларни қўлга ўргатиб бўлмайди? Нима учун?

Зебра

Ундан нимани кутишни билиб бўлмайдиганҳайвонлардан бири – Зебра, одам уни қўлга ўргатаолмайди. Қадимдан отлар ва эшаклар одамлар томонидан ўзлаштирилган бўлса-да, зебра улар билан деярли бир хил кўринишда бўлишигақарамай, қанчалик қийналмасин, одамлар уларни қўлга олишнинг иложини  топмаяпти. Чунки зебратўсатдан одамга ҳужум қилишга мойил ва стрессли вазиятларда жирканч феъл-атворга эга жонзот.

Фил

 

Одамлар 3000 йилдан кўпроқ вақтдан берифиллардан фойдаланиб келаётган бўлса-да, машҳур тасаввурга хилоф равишда, филларни тўлиқ хонакилаштириб бўлмайди. Филни асирликда сақлаш унинг мушук, ёки ит каби уй ҳайвонига айланганлигини англатмайди. Филлар ҳатто 12 авлод асирликда ва хонакилаштиришгауринишлардан кейин ҳам доимий равишда тутқунликдан қочиб чиқишга ҳаракат қилади ваҳозиргача ҳеч ким уларни тўлиқ қўлга ўргата олмаган.

Каркидон 

Каркидонлар жуда катта ва ўтхўр ҳайвонларга тегишли бўлишига қарамай, улар шафқатсиз феъл-атворга эга ва тўқнашувда ҳеч қачон орқага чекинмайди. Бу уларни хонакилаштириш у ёқда турсин, ўзлаштириб бўлмаслигини англатади. Улар одамни хўжайин сифатида писанд қилишмайди ва агар кимдир уларга жуда яқин келадиган бўлса, ҳайвон уларни майиб қилиши ёки ҳатто ўлдиришиҳам мумкин. Бошқа томондан, каркидонларнингжинсий етуклик даври тахминан 12 йил давом этади, бу эса уларнинг кўпайтиришдаги қийинчиликларни оширади.

Йўлбарс

Йўлбарслар уй мушуклари эмас ва одам қанчаликуларни бўйсундирмоқчи бўлмасин, бу борада ҳеч ким муваффақиятга эриша олмаган. Ҳатто йўлбарсларни гўдаклигидан қўлга ўргатганлар ҳам уларни тўлиқ назорат қила олмайди. Йўлбарс катта ва қўрқинчли мушук, исталган вақтда, айниқса, оч бўлганда одамни бир зарба билан ўлдириб қўйиши мумкин.

Панда

Пандалар хонакилаштириладиган юмшоқҳайвонларга ўхшайди. Улар катта бўлсада, жудаёқимтой кўринади. Лекин одамлар ҳеч қачон уларни хонакилаштириш йўлини топа олишмаган. Бутун дунёда қонун билан ҳимояланган ва табиатда уларнинг сони жуда оз (тахминан 2000 та) бўлганпандаларнинг унчалик кўп қолмаганининг яна бир сабаби - уларни боқиш учун катта миқдорда бамбук керак бўлади - пандалар озиқ-овқат танлашда ўта инжиқлиги билан ажралиб туради ва уларни парвариш қилиб кўпайтиришда катта муаммолар мавжуд.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.