Қайси қон гуруҳи ташувчилари бошқалардан кўра ақллироқ?

Инсоннинг қон гуруҳи унинг идроки ва ақлий қобилиятига бевосита таъсир кўрсатади. Бир неча тадқиқот ва тажрибалар ўтказган Гарвард университети олимлари шу хулосага келишди.

Олимларнинг фикрига кўра, биринчи қон гуруҳига эга одамлар энг ақлли одамлардир. Бундай одамлар бошқалардан ўткир интеллект, содир бўлаётган нарсаларни тез ва аниқ таҳлил қилиш қобилияти, яхши хотира, ижодий фикрлаш ва ностандарт ёндашуви билан ажралиб туради.

Ушбу қон гуруҳига эга одамлар эрта ёшдан янги нарсаларни ўрганишга қизиқувчан ва тез ўрганиш қобилиятига эга. Улар мактаб дарсларни осонгина ўзлаштиради ва кўпинча синфдошларидан олдинда бўлишади.

Турли хил машғулотларни яхши уддалаши сабабли, биринчи қон гуруҳи бўлган болаларда тартиб-интизом билан боғлиқ муаммолар кузатилмайди.

Таъкидлаш жоизки, сайёрамиз аҳолисининг ярмига яқини биринчи гуруҳ қон ташувчиларидир.