Қибрайда бир оиланинг 16 аъзоси ис газидан заҳарланди
- 01.12.2019 20:23
- 127
- Жамият
Тошкент вилоятининг Қибрай тумани «Алишеробод» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида 1 декабрь куни тонгда, соат 5:30 ларда бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан хабар беришларича, ис газидан заҳарланганларнинг 11 нафари болалар. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ.
Хабар беришларича, ҳодиса жойида воқеа сабабларини аниқлаши лозим бўлган тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. «Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади», дейилади департамент ахборотида.
Теглар:
ис газидан заҳарланиш