Қидирувда бўлган жиноятчи Жанубий Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди
- 21.07.2023 10:59
- 167
- Ўзбекистон
Экстремистик мазмундаги материалларни тарқатгани учун Интерпол қидирувига берилган шахс Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Таъкидланишича, қидирувдаги шахс чет эл давлатининг телефон рақамидан фойдаланиб, янги профиль яратган, турли ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик ташкилотлар, ғоялар ва аудиоматериалларни тарқатган.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари ҳамда Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида амалга оширилган ҳаракатлар натижасида у Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун чиқариб юборилган.