Қидирувдаги шахс Россиядан топилди ва алиментдан қарзини тўлади
- 26.11.2021 17:03
- 93
- Жамият
Узоқ муддат алимент тўламагани учун халқаро қидирувга берилган қарздор Б.Т. Россия Федерациясининг Самара вилояти Тольятти шаҳридан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан топилиб ва яшаш жойига келтирилган.
Бу ҳақда zarnews`га Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси инспектори Фирдавс Маҳмудов хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари Каттақўрғон туманлараро судининг 2013 йил 21 январдаги қарорига асосан қарздор Б.Т.дан ундирувчи Ю.Т.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Шунга асосан бюронинг Нарпай туман бўлими томонидан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва барча мол-мулкларига таъқиқ қўйилган.
Аммо қарздор узоқ вақтдан буён алимент пулларини тўламагани сабабли, унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган бўлган. Қайтариб келинган фуқаро барча қарзларини тўлаб берган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!