Каттақўрғонда тўланмаган алимент учун "Matiz" ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2020 йил 3 февралдаги суд ҳужжатига асосан қарздор Э.У.дан ундирувчи С.А. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон тумани бўлими давлат ижрочиларининг бир неча бор оғзаки ва ёзма огоҳлантиришларига қарамасдан фуқаро Э.У. 24 миллион 169 минг сўм миқдордаги алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган.
Мазкур қарздорликларни бартараф қилиш ва ундирувчининг ҳуқуқини тиклаш мақсадида қарздорга тегишли "Matiz" русумли автомашинаси хатланиб, "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион орқали савдога чиқарилган.
Қарздорга тегишли автомашина "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоси орқали сотилиб, сотувдан тушган пул маблағнинг 24 миллион 169 минг сўми ундирувчи С.А.нинг пластик картасига ўтказиб берилди.
Жасурбек Раҳмонов,
Бюронинг Каттақўрғон тумани бўлими давлат ижрочиси.