Қирғизистонлик ёшлар Ўзбекистонда

Бир гуруҳ қирғиз ёшлари учун Ўзбекистон бўйлаб ўқув-танишув сафари ташкил қилинди. Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбир иштирокчилари Самарқанд шаҳрида ҳам бўлди.

Конрад Aденауэр жамғармасининг Қирғизистондаги стипендиятлари, фаол ёшлардан иборат делегация аъзолари шаҳардаги Ипак Йўли туризм халқаро университети фаолияти билан танишди. Бу ерда Ўзбекистон ва Қирғизистон ёшлари томонидан қатор лойиҳа ва ташаббуслар тақдимотлари ўтказилди.

- Бу университетнинг ташкил этилиши Ўзбекистонда иқтисодиёт ва бошқа соҳаларининг ривожланиши учун муҳим, деб ўйлайман, - дейди делегация аъзоси Нурмуҳаммад Туркбоев. – Бу ерда хориж ёшлари ҳам келиб ўқиши учун барча замонавий шароитлар бор экан. Келажакда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни университетларимизнинг ҳамкорлиги асосида янада мустаҳкамлаш мумкин. Ўзим ҳам шу таълим даргоҳида ўқишни ният қилдим.

Иштирокчилар экологик муаммолар ва уларни ҳал этиш, икки мамлакат ёшлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича давра суҳбатлари ҳам ташкил қилинди.

Қирғизистонлик меҳмонлар Aмир Темур мақбараси ва Регистон майдоникўздан кечириб, Пайариқ туманидаги Имом Бухорий  халқаро илмий тадқиқот маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Шаҳло Неъматуллаева.