Қиролича Елизавета II вафотидан кейин Шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси миллиардерга айланишди
Шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон қиролича Елизавета II вафотидан сўнг янги унвонларга эга бўлгач, миллиардерга айланишди, деб ёзади Британиянинг Daily Star газетаси манбаларга таяниб.
Елизавета II вафотидан сўнг Уильям Корнуэль герцоги унвонини дарҳол мерос қилиб олди ва ҳозир Корнуэлл ва Кембриж герцоги, Кейт эса Корнуэлл ва Кембриж герцоги ҳисобланади. 9 сентябрь, жума куни Британия қироли Карл III ўғли Уильямни Уэльс шаҳзодаси, рафиқаси Кейтни эса Уэльс маликаси деб эълон қилди. Бу охирги марта Уильямнинг онаси - малика Дианага нисбатан ишлатилган титулдир.
Газетага кўра, янги унвонларни олганидан сўнг, шаҳзода Уильямнинг бойлиги ҳозирда 1,1 миллиард фунтга баҳоланмоқда. Корнуэлл герцоги ва Корнуэлл герцогиняси унвонларини олиш Уильям ва Кейт катта миқдордаги ер, ўрмон, дарёлар ва активларни мерос қилиб олишларини англатарди, деб ёзади газета.
Ҳозирда Уэльс шаҳзодаси ва маликаси Англия ва Уэльснинг 20 та округида 128 минг гектарга яқин ерга эгалик қилади, уларнинг бир қисмига Дартмур миллий боғи ҳам киради, деб ёзади нашр манбаларга таяниб.
Букингем саройи 8 сентябрь куни мамлакатни 70 йилдан ортиқ бошқарган Буюк Британия қироличаси Елизавета II Шотландияда 96 ёшида вафот этганини маълум қилди. Британия тарихидаги энг кекса монархга айланган Елизавета биринчи бўлиб ўзининг 70 йиллик Платина юбилейини нишонлади.