Қишлоқ остидаги сирли гулдурос

Британиянинг Уилтредаги Лайнхеч қишлоқ аҳолиси тупроқни тушуниб бўлмайдиган силжишидан саросимада. Асфальт қоплаган шоссенинг участкаларидан бирида қоплама дарз кетиб, тушуниб бўлмайдиган ерости ҳаракатидан вайрон бўлган. Одатда кучли зилзиладан кейин шундай бўлади. Аммо бу ерда ҳеч қандай ер силкиниши қайд этилмаган.

Сирли ҳодисани кўриш учун бутун округдан, ҳатто Лондондан одамлар келишяпти. Экспертлар тушуниб бўлмайдиган жараённи қандай изоҳлашни билмай бошлари қотган. Энди «диққатга сазовор» жойга айланган йўлни таъмирлаш учун миллионлаб фунт талаб қилинади.

Ғарбий Йоркширдаги Холмфильм шаҳарчасида яшовчи аҳолининг бошида бошқа ташвиш: карантин эпидемияси билан деярли бир вақтда бошланган сирли гулдурос уларни ҳолдан тойдирган. «Daily mail» газетаси Ивонн Коннернинг қўшнилари билан бошдан кечираётган ҳодиса – жондан ўтиб кетаётган ва ҳаётларини издан чиқараётган воқеани ёзади.

Бу ҳодисага ҳатто Холмфилд гулдуроси деб ном беришга ҳам улгуришди. Икки йилдан буён уйида тинчлик йўқ. Ундан Ивоннинг боши ёрилиб кетадигандай. Бировлар буни маҳаллий заводнинг ҳавони тозалаш тизимидан чиқаётган товуш деб тахмин қилишади, бошқалар ўзга сайёраликлар хабари деб қўйишади. Американинг махфий ҳарбий дастурини айбловчилар ҳам бор.

Рўй бераётган ҳодисани ҳатто акустика экспертлари ҳам тушунтириб беришолмаётгани хавотирни янада кучайтирмоқда. Ивонн - соғлом фикрли аёл. У қора кучларга ҳам, НУЖга ҳам ишонмайди. Аёл ҳокимиятдан фақат шовқинни тўхтатишни сўрайди. У шаҳар кенгашига 500 киши имзо қўйган норозилик аризаси топширди. Акс ҳолда қанчалик оғир бўлмасин қадрдон шаҳардан кўчиб кетиш тараддудида.

“Биринчи марта биз кечқурун соат еттиларда товушни эшита бошладик, - дейди Ивонн. – Бу танамни тешиб ўтаётган ғалати энергия тўлқинига ўхшарди. Сўнгра тебранаётган шовқинли ноғора овози эшитилди, бу осмондан учиб ўтаётган учувчи дрон – товушини эслатарди”.

Ивонн хонадондаги барча электр приборларни ўчирди, қўшинлардан ҳам шундай қилишни сўради, бироқ гулдурос тинмади. Уни яқин атрофда яшовчи бошқалар ҳам ҳис этишди. Маҳаллий ҳамшира Робортсон товуш уни олти ойдан буён таъқиб этаётганини айтади: “Бу ақлдан оздирмаса эди”, деб шикоят қилади. Аммо ҳокимият бу муаммо билан жиддий шуғулланишни истамаяпти.

Т.Шомуродов тайёрлади.