Қўқонда II халқаро ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтмоқда

Унда Самарқанддан 61 нафар кулоллар, ёғоч ўймакорлари, зардўзлар, заргарлар, сангтарошлар, матога гул босувчилар ва бошқа ҳунармандлар иштирок этмоқда.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида  ўтказилаётган мазкур фестивалда 700 нафар маҳаллий ҳамда 200 нафардан зиёд хорижий ҳунарманд иштирок этмоқда. Уларнинг 61 нафарини вилоятимиз вакиллари ташкил этади.

Ҳунармандлар бирдамлик юриши билан бошланган тадбирдан яна бир эсда қоларли воқеа — Риштонда Халқаро ҳунармандчилик музейи очилди. Унда хориж усталарининг кулолчилик, каштачилик, кандакорлик ва бошқа йўналишдаги қўл ишлари намойиши бўлиб ўтди.

Фестивал давом этмоқда.