Қўшработда газ портлаши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди
- 22.10.2024 17:55
- 437
- Ҳодиса
Қўшработ туманидаги уйлардан бирида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 22 октябрь куни соат тахминан 05:52 ларда Қўшработ тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини Ғофур Ғулом кўчасидаги икки қаватли уйлардан бирининг иккинчи қаватида рўй берган.
Ушбу хонадонда яшаган 4 нафар фуқаро табиий газдан заҳарланиш ва уйда келиб чиққан ёнғин оқибатида куйиш тан жароҳатлари билан ҳалок бўлган.
Ҳодиса Бош прокуратура ахборот хизмати томонидан тасдиқланган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим