Қўшработда ҳокимлик 5 нафар беморга даволаниш учун 50 миллион сўм беради
- 11.11.2021 14:17
- 196
- Самарқанд
Туманда захира маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳокимнинг тегишли фармойиши қабул қилиниб, 67 миллион сўм маблағ ажратилган.
Бу пулларнинг 50 миллион сўми 5 нафар фуқарога соғлигини тиклаши учун уларнинг пластик картасига ўтказиб берилади. Ажратилаётган маблағнинг энг кам миқдори 5 миллион, энг кўпи 20 миллион сўмни ташкил қилади.
Ушбу фармойиш билан шунингдек, болалар ва ўсмирлар спорт мактабига 17 миллион сўмдан кўпроқ маблағ ажратилиши белгиланган.
Бу пул мактаб тарбияланувчиси ўз мураббийи билан жаҳон чемпионатида иштирок этиши учун сарфланади.