Қўшработда овқатдан заҳарланган 5 нафар шахснинг икки нафари вафот этди
- 31.01.2023 17:09
- 518
- Ҳодиса
Овқатдан заҳарланишнинг энг оғир шаклларидан бири ботулизмдир. Бу касаллик оғир кечиши, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.
Афсуски, аҳоли ўртасида шунча огоҳлантириш ва тарғибот ишларига қарамасдан ботулизм билан боғлиқ ачинарли ҳолатлар учрамоқда.
Шу йил 6 январь куни Қўшработ туманида ботулизм бўйича 5 нафар киши касалланган. Шулардан 2 нафари вафот этган.
Қўлбола усулда тайёрланган ва сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилманг!
Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати.