Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Қурбон ҳайити намози коронавирус туфайли бекор қилинди
- 29.07.2020 07:30
- 38
- Хориж
Коронавирус пандемияси сабабли Қозоғистон пойтахтида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди. Бу ҳақда Нур-Султон шаҳри маъмурияти маълум қилди.
“Санитар-эпидемиологик вазият сабабли 31 июль куни шаҳар масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, байрам онлайн форматда ўтказилади”, деди Нур-Султон ҳокимлиги вакили.
Мамлакатда сўнгги кеча-кундузда 1 402 нафар коронавирус ҳолати қайд этилди, касалланганларнинг умумий сони 83 122 нафарга етди. Соғайган беморлар сони 52,5 мингдан ошди ва 610 ўлим ҳолати қайд этилди. Мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли Қозоғистон ҳукумати 5 июль санасидан эътиборан мамлакат бўйлаб икки ҳафталик кучайтирилган карантин эълон қилди, жорий этилган карантин кейинчалик 2 августга қадар узайтирилди.
Қозоғистонда қурбонлик сўйишга буюртма бериш учун махсус сайт ишга туширилди, сайтнинг ўзида қурбонлик гўштидан олишга ариза топширса бўлади.