Қозоғистон Президенти қатъий карантин жорий этиш имкониятларини кўриб чиқиш тўғрисида кўрсатма берди
- 30.06.2020 12:45
- 79
- Хориж
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев 29 июнь куни Коронавирусга қарши курашиш давлат комиссиясига қатъий карантин жорий этилиши бўйича таклиф ишлаб чиқилиши ва Президентга тақдим этилиши бўйича кўрсатма берди.
“Жорий эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўриш мақсадида Давлат комиссиясига жорий йилнинг март-май ойларида амалда бўлган қатъий карантинга ўхшаш карантин жорий этиш масаласи бўйича икки кун ичида таклиф ишлаб чиқиш ва менга тақдим этиш ҳақида кўрсатма бераман”, дея таъкидлади Тоқаев ҳукумат аъзолари билан бўлган учрашувда.
Қозоғистон Президентининг сўзларига кўра, ўз вақтида татбиқ этилган қатъий карантин эпидемия авжининг олдини олган ва вақтдан ютишга имкон берган. Шу билан бирга у фавқулодда ҳолат бекор қилинганидан сўнг карантин қоидаларига амал қилинмай қўйилганини афсус билан таъкидлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа