Тоқаев бугун Қозоғистон ҳукумати аппарати ва қатор вазирликларда кадрларни ўзгартирди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев бугун бир нечта вазир ва ҳукумат аъзоларини тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.
Шу тариқа, Қозоғистон президенти Галимжан Куйшибаевни Бош вазир ўринбосари – Республика ҳукумати аппарати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисида маълум қилди. 54 ёшли Куўйшибаев бунгача бош вазир девони раҳбари лавозимида ишлаган. Жорий йилнинг 2 январь куни Тоқаев фармонга имзо чекди, унга кўра бош вазир девони ҳукумат аппаратига айлантирилди.
Бундан ташқари, Қозоғистон президенти ушбу лавозимда 2021 йил сентябридан буён ишлаб келаётган Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Сериккали Брекешевни лавозимидан озод қилди. Тоқаев унинг ўрнига Экология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зулфия Сулейменовани тайинлади.
Шунингдек, Қайирбек Ускенбаев 2022 йил январидан буён эгаллаб келган Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига вазирлик раҳбари ўринбосари бўлган Марат Карабаев тайинланди.
Шунингдек, Тоқаев Маданият ва спорт, адлия вазирларини ҳам алмаштирди.