Қозоғистон Президенти мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятга баҳо берди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаевнинг фикрига кўра, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмон эмас. Бироқ яхши ҳам эмас.
Бугунги кунга қадар мамлакатда 18,2 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланди. 11,1 мингдан ортиқ бемор тузалди ва 127 нафар ўлим ҳолати қайд этилди. Яқин вақтдан буён Қозоғистонда коронавирус асоратисиз касалланганларни алоҳида ҳисобга олиш йўлга қўйилди. Бундай касалланганлар бугунги кунга келиб, 10,6 минг нафардан ортиқ беморни ташкил этмоқда.
“Қозоғистонда 100 минг аҳолига 80 дан ортиқроқ касаланган тўғри келмоқда. Бу дунё статистикаси бўйича ўртача кўрсаткич. Бу унчалик ёмон эмас. Бироқ яхши ҳам эмас”, дея таъкидлади Тоқаев ўтказилган онлайн-форумда.
Шунингдек, давлат раҳбари қозоғистонликлар ҳар куни мамлакат бўйлаб тиббий ходимлар, полициячилар, қуролли кучлар хизматчилари, волонтёрлар ва хайриячилар томонидан амалга оширилаётган қаҳрамонликларнинг гувоҳи бўлишаётганини таъкидлади. У тиббиёт ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдирди.