Қозоғистонда ўз хотинини ўлдирганликда айбланган собиқ вазир колониядан ғойиб бўлди
- 11.11.2024 10:34
- 146
- Хориж
Хотинини ўлдиргани учун 24 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаевни қозоқ журналистлари жазони ўташ жойида - Аршали қишлоғидаги колониядан топа олмаган. Собиқ вазирнинг колонияда йўқлиги ҳақидаги маълумотни Бишимбаевнинг адвокати тасдиқлаган.
Қайд этилишича, 2024 йил июлидан бери Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Бишимбаев қайси қамоқхонада эканлиги ҳақида маълумот эълон қилмаган.
Ваҳший қотиллик 2023 йилнинг ноябрида содир бўлган эди. Ўзаро жанжалдан кейин Бишимбаев ўзининг турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани калтаклаб ўлдирган. Май ойида Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Бу қотилликдан кейин Қозоғистонда оилавий зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонун қабул қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Америкада яшайдиган ўзбекистонлик миллионер
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Булунғурда янги бозор қачон қурилади?
- Бугун, 17:44
- Долзарб
Ёнғин ва ис гази бепарволарни жазолайди
- Бугун, 17:33
- Самарқанд