Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган ўзбекистонлик эру хотинга ёрдам кўрсатилди
- 23.03.2021 16:48
- 44
- Ўзбекистон

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси ўтган йилнинг ноябридан буён Қозоғистонда бир иш берувчининг қўлидан бошқасига ўтказилаётгани, ҳомиладор аёлини паспортсиз ватанга жўната олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ҳамкорликда ўрганиш олиб борди. Ҳақиқатан ҳам қозоғистонлик иш берувчи томонидан Б.Саибоев ва унинг хотинининг паспорти олиб қўйилганлиги аниқланган.
Қозоғистонлик иш берувчи ва масъул ташкилотлар билан тегишли музокаралар олиб борилиб, ушбу ватандошларимизнинг паспортларини олиб беришга эришилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, бугунги кунда Б.Саибоев Туркистон шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Унинг аёли Ўзбекистонга қайтарилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 2 соат аввал
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- Бугун, 14:17
- Жиноят ва жазо
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- Бугун, 09:07
- Мутолаа
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- Кеча, 18:38
- Таълим