Қозоғистондаги яна совуқда йўлда қолган ўзбекистонликлар аниқланиб, ёрдам кўрсатилди, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳлантириш билан чиқди
- 14.12.2023 18:30
- 27
- Хориж
Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.
Шу муносабат билан, агентлик ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраган.
Маълумот учун, Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги трассада автобусда совуқда қолиб кетган 20 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, ушбу шахслар турар жой ва иссиқ овқат билан таъминланган.