Қозоғистондаги ЙТҲда 2 нафар ўзбекистонлик аёл вафот этди
- 15.08.2019 10:23
- 59
- Хориж
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Йўл транспорт ҳодисаси кеча, 14 август куни эрта тонгда Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида содир бўлган. Натижада жами 3 киши, жумладан 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари М.И. ва Г.Т. вафот этди.
ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва марҳумаларнинг жасадларини Ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.
Теглар:
Қозоғистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 41 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим