Қулупнайда шакар кўпми ёки лимонда? Бу ҳақда биласизми?

Доллар - дунёдаги энг кўп алмаштириладиган валюта. Ҳар куни 35 миллиондан ортиқ турли номдаги банкноталар чиқарилади (йилига 47 триллион). Федерал Резервга аъзо бўлган 12 та банк уни чоп этишга ҳақли. Долларга тегишли қоғозларни эса, фақатгина битта фирма ишлаб чиқаради.

***

Қулупнай таркибида 40 фоиз шакар бор, лимонда эса деярли икки баравар кўп (70 фоиз). Улар таркибида лимон кислотаси кўп бўлганлиги сабабли буни сезмаймиз. Бундан ташқари, лимон таркибидаги шакар миқдори жуда кўп бўлса, семиришга олиб келиши мумкин, аммо лимон кислотаси бунга йўл қўймайди.

***

Мусиқа тарихидаги энг муваффақиятли - 1982 йилда чиққан Майкл Жексоннинг «Thriller» альбоми. Ҳаммаси бўлиб, дунё бўйлаб альбомнинг 110 миллиондан ортиқ нусхаси сотилган.

***

Дунёдаги энг узун ва баланд ойнали кўприк 2016 йил август ойида Хитойнинг Хунан провинциясида қурилган. Унинг узунлиги 430 метр бўлиб, 300 метр баландликда қурилган ва Чжанцзяцзе миллий боғидаги иккита тоғ қояларини бир-бири билан боғлаб туради.

***

Агар океанлар буғланиб кетганда, сайёра қалинлиги 50 метр бўлган туз қатлами билан қопланган бўлар эди.