Қурилиш-таъмирлаш ишларидаги талон-торожликлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паст Дарғом тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.K.” МЧЖ масъул шахслари “Жума” почта алоқа тармоғи биносини қуришда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 261,6 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.