Қурилишларга ажратилган бюджет маблағларини мақсадсиз ишлатиш, талон-торож қилиш ва ўғрилик ҳолатлари мавжудлиги айтилди

Президент раислигидаги йиғилишда комплексга кирувчи вазирлик ва идоралар олдида турган уй-жой ва қурилиш соҳасидаги энг долзарб вазифаларни белгилаб берилди.

Бу йил Инвестиция дастури доирасида 1 минг 637 та инфратузилма объектини қуриш белгиланган. Лекин соҳа ёки ҳудуд раҳбарлари бюджет маблағларини самарали ишлатиш, қурилишлар сифатини таъминлаш бўйича намуна бўладиган тизим яратмагани қайд этилди.

Қурилишларга ажратилган бюджет маблағларини мақсадсиз ишлатиш, талон-торож қилиш ва ўғрилик ҳолатлари кўрсатиб ўтилди.

Айрим қурувчи тадбиркорларнинг яширин ишлашига ёки бундай ишлашга мажбур қиладиган шарт-шароитлар борлиги таъкидланди.