Рамазон ҳайити куни эртага эълон қилинади

Фатво марказининг маълум қилишича, 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади.

“Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, интернет сайтлари ва тармоқ фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқни асл вазиятдан чалғитмаслик сўралган.

Рамазон ҳайити 21 апрель, жумага тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар мавжуд, бироқ расман ҳали эълон қилингани йўқ.