Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади

Равшан Эрматов ўзининг ФИФАдаги ҳакамлик фаолиятини расман якунлади. Бу ҳақда Алишер Никимбаев хабар берди.

ОФКда ушбу воқеага бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди. Маросимда сўзга чиққан Равшан Эрматов Осиё футбол конфедерациясида 17 мавсум давомида фаолият юритиш унга улкан шараф бўлганини ҳамда Осиё Чемпионлар Лигасининг бешта финали, тўртта Осиё Кубоги ва учта Жаҳон Чемпионатида ишлаш унда ёрқин хотиралар қолдирганини айтиб ўтди.

“Мен Осиё футбол оиласининг аъзоси эканимдан фахрланаман. Энди эстафетани ёш касбдошларимга топшириш вақти келди. Ишончим комилки, улар ўз олдига энг олий мақсадларни қўйган ҳолда юқори чўққиларга интилади”, деди Эрматов тантанали маросимда.

Равшан Эрматов бир нечта ўзига хос рекордлар соҳибидир. Хусусан, у 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган ЖЧда энг ёш ҳакам, 2018 йилда ЖЧ ўйинларида ҳамда ОФК финалида энг кўп ҳакамлик қилгани билан ном қозонган.

Айни дамда Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритмоқда. Шунингдек, Эрматов ОФК ҳакамлар қўмитаси аъзоси сифатида Осиёда футбол ҳакамларини тайёрлашга ҳисса қўшмоқда.