Рецептли дори воситаларининг ноқонуний сотилиши учун жазо кучайтирилади

Олий Мажлис депутатлари рецепт асосида бериладиган дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши жазо чораларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дориларни рецептсиз сотганлик учун — жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Жарима миқдори 200–300 бараваргача бўлиши мумкин.
Шунингдек, маъмурий кодексга ҳам жарималар миқдорини ошириш бўйича ўзгартишлар киритиляпти.
Қонун аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва дори воситаларининг назоратсиз сотилишига чек қўйишга хизмат қилади.