Регистон ва Имом Бухорий мажмуалари олий тоифали объектлар сифатида рўйхатга киритилди
- 12.02.2020 16:19
- 235
- Самарқанд
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги “Омавий тадбирлар ўтказиш қоидалари тўғрисида”ги қарорига кўра, Самарқанд вилояти марказидаги 29 та, шаҳар ва туманлар ҳудудидаги 77 та объектлар конструкцияси мустаҳкамлиги, сиғими, жиҳозланганлиги ва хавфсизлик талабларига жавоб бериши инобатга олиниб, ижтимоий сиёсий ва оммавий-маданий тадбирлар ўтказиладиган жой сифатида рўйхатга киритилди.
Жумладан, Регистон ҳамда Имом Бухорий мажмуалари, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, “Динамо” ўйингоҳи, Самарқанд вилояти эшкак эшиш мактаби каби спорт иншоотлари олий тоифали объектлар сифатида рўйхатдан жой олди.
Шунингдек, мавжуд талаблар асосида истироҳат боғлари, спорт иншооотлари, театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, маданият ва санъат саройлари ва ресторанлар рўйхати шакллантирилди.