Режи Спирс қандай қилиб ўзини почта орқали жўнатди?
1964 йилда австралиялик спортчи Режи Спирс тақдирнинг инжиқликлари туфайли Лондонда пулсиз қолиб кетди. Олимпиададаги иштироки муваффақиятсизликка учради, ҳужжатлари ва буюмлари ўғирланди. Қизининг туғилган куни яқинлашган кунлари уйига қайтишга имкони йўқ эди.
Шунда у икки йўли борлигини англади: кўчадаги уйсизга айланиб қолиш ёки бошқа бир йўл билан Австралияга қайтиш. Шунинг учун у ўзини почта орқали юборишга қарор қилди.
Танишидан ўзининг бўйига мос ўлчамдаги ёғоч қути ясашни илтимос қилди. Қути ичкарисида ушлаб туриш учун арқондан қилинган илмоқлар илиб қўйишди, адёл, ёстиқ, консервалар, сув ва чиқиндилар учун идишлар жойлаштиришди.
Шубҳаланишларнинг олдини олиш учун қутига пойабзал фирмаси учун бўёқ жўнатмаси деб ёзиб қўйишди.
Етказиб бериш пайтида кўрсатиладиган ҳақ қийматини Австралиядаги манзил (қабул қилиб олувчи) тўлаб олиши керак, деган шарт билан “юк” жўнатилди.
3 кунлик саёҳатдан сўнг Режи уйига етиб келди ва қизининг туғилган кунини оиласи билан ўтказди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.