Республика бўйича мактаб ўқувчилари сони маълум қилинди
Бугун, 4 сентябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 10 160 та мактабда 2023-2024-ўқув йилининг илк дарс соатлари бошланди. Жорий ўқув йилида 700 минг нафардан ортиқ болажонлар умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди.
Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.
Умумтаълим мактбаларида таҳсил олаётган 6,5 млн.дан ортиқ ўқувчилар иштирокида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вазирлик масъуллари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.