Республикада бошланган карантин қачон тугатилади?

Айни дақиқаларда АОКАда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифингда коронавирус касаллиги бўйича фуқаролардан тушган саволларга жавоб қайтарилмоқда.

Жумладан, республикада бошланган карантин қачон тугатилиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берилди.

— Карантин охирги аниқланган бемор шифохонага ётқизилгандан кейин (алоҳидалангандан) 14 кун ўтгандан кейин ва бу ҳолатга тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан кейин карантинни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади, - деб жавоб берди Нурмат Отабеков.