Республикадаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ "Яшил энергия" ахборот тизимига киритилди

115 та давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд 1 218 та бино ва иншоотда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 5 821 метр иситиш тармоқлари таъмирланди, 6 341 м2 бино ва иншоотларнинг синган ойналари алмаштирилди, 29 180 м2 бино ва иншоотларнинг том қисми таъмирланди, 24 минг метр совуқ ва иссиқ сув тизими таъмирланди.

➖Профессионал таълим муассасаларига 31,5 минг тонна кўмир харид қилиш учун 13,2 млрд.сўм маблағлар ажратилган.

➖Ҳозирда 31,7 минг тонна (яъни режага нисбатан 100,6 фоиз) кўмир ёқилғиси харид қилиниб, тегишли профессионал таълим муассасаларига етказиб берилди.

➖Бундан ташқари, олий таълим муассасаларида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 5,2 минг тонна қўшимча кўмир ёқилғиси захираси яратилди.