Рейтинг: Қайси давлатларда интернетдан кўп фойдаланади?
Ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 74 фоизи, яъни 6 миллиардга яқин киши интернетдан фойдаланади. Бу дунё аҳолисининг интернетга кира олиш имконияти бўлган ўтган йилга нисбатан (тахминан 5,8 миллиард) 3 фоизга кўпдир.
Ўсиш давом этаётганига қарамай, дунё аҳолисининг тўртдан бир қисмидан кўпроғи офлайн режимни афзал кўради. Интернетга кириш ҳам даромад даражасига қараб кескин фарқ қилади: юқори даромадли мамлакатларда аҳолининг 94 фоизи интернетдан фойдаланади, кам даромадли мамлакатларда эса бу атиги 23 фоизни ташкил қилади.
Datareportal платформаси томонидан тақдим этилган инфографикада интернетдан фойдаланувчиларнинг умумий сони энг юқори бўлган 20 та давлат рейтинги визуаллаштирилган. Айтиш керакки, бу ерда мамлакатлардаги интернетнинг кириб бориш даражаси эмас, балки аҳоли сони ҳал қилувчи омил сифатида хизмат қилади.
Хитой тахминан 1,3 миллиард интернет фойдаланувчиси билан биринчи ўринда туради, бу мамлакат аҳолисининг 90 фоизидан ортиғини ташкил қилади. Гарчи интернетга кириш даражаси тахминан 70 фоизни ташкил қилса-да, 1,03 миллиард фойдаланувчиси бор Ҳиндистон давлати кейинги ўринда. Биргаликда, Хитой ва Ҳиндистон бошқа барча йигирматаликда бўлган давлатларни қўшиб жамлагандан кўра кўпроқ интернет фойдаланувчиларига эга.
Рейтинг йирик ривожланаётган бозорлар, жумладан, Индонезия, Бразилия, Покистон ва Нигерия интернет фойдаланувчилари сони бўйича кўплаб бошқа ривожланган иқтисодиётлар билан рақобатлашаётганини ёки улардан ошиб кетишини яққол кўрсатиб турибди. Бу глобал фаол онлайн марказнинг глобал жануб мамлакатларига қараб силжишидан далолат беради.
Бутун дунё бўйлаб интернетдан фойдаланиш тез суръатлар билан ўсиб бораётганига қарамай, Африка сайёрамизнинг энг йирик онлайн ҳамжамиятлари орасида кам вакиллик даражасида қолмоқда. Биргина Нигерия биринчи ўнталикка кирувчи ягона Африка давлати ҳисобланади ва қитъадаги фақат иккитагина давлат кучли йигирматаликка киради.
Бу Африканинг кўп қисмида интернетнинг кириб бориш даражаси пастлиги, инфратузилмадаги муаммоларнинг мавжудлиги ва уланиш нархи билан боғлиқ доимий муаммолар билан боғлиқ.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.