Россия Беларуснинг ички муаммоларига очиқдан-очиқ аралашса, Вашингтон Москвага нисбатан янги санкциялар жорий этиши мумкин
- 02.09.2020 20:33
- 84
- Хориж
Бу ҳақда “Rueters” нашри хабар берди.
Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) Беларусда ўтаётган норозилик намойишлари вақтида 450 нафар руҳий ва жисмоний тазйиқ ҳолатлари қайд этилгани ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь агентлиги маълум қилди.
БМТда камида олти нафар шахснинг қаердалиги ва саломатлиги ҳақида яқин қариндошларига ҳеч нарса маълум эмаслиги ҳақида таъкидланди. Бундан ташқари, ташкилот “аёллар ва ёш болаларга нисбатан қўлланилган зўравонлик, шу жумладан, жинсий зўрлаш” ҳолатлари ҳақида алоҳида таъкидлади.
Маълум қилинишича, 13 нафар БМТнинг Олий комиссар бошқармаси мутахассислари айблов ҳужжатига имзо қўйган. Ҳужжат муаллифлари айбдорларни жавобгарликка тортишга ва жабрланганларга молиявий ва руҳий ёрдам кўрсатишга чақирган.