Россия депутати хотинини отиб ўлдирди
- 21.08.2019 16:01
- 254
- Хориж

Россия Федерацияси Челябинск области Локомотив шаҳар кенгаши депутати хотинини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Лента нашри хабар берди.
Қотиллик 21 август кунига ўтар кечаси рўй берган. Маълум бўлишича, эр-хотин ўртасида жанжал юз берган, натижада депутат ов милтиғидан турмуш ўртоғига қарата бир неча бор ўқ узган. Оқибатда аёл ҳаётдан кўз юмган.
Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Нашр маълумотига кўра, қўлга олинган депутат Локомотив шаҳар округи мажлисида ижтимоий сиёсат бўйича комиссияга раҳбарлик қилган ва маҳаллий шифохона бош шифокори бўлган.
Теглар:
Россия
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Врачлар ҳайрон, беморлар сарсон!
- Кеча, 18:48
- Саломатлик
Турмуш чорраҳаларида: Йиғлаган ота
- Кеча, 14:22
- Мутолаа
Битирув малакавий ишлари ҳимояси давом этмоқда
- Кеча, 14:18
- Таълим