Россия самолётлари Самарқандга тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширади
- 05.04.2018 18:16
- 103
- Самарқанд
Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати AviationPros сайтига маълум қилган.
Самолётлар Москванинг “Домодедово” аэропортидан Самарқандга душанба кунлари парвоз қилади.
Сешанба кунлари эса S7 Airlines ҳаво кемалари Россия пойтахтига қайтади.
“Саёҳатчилар собиқ совет республикалари, шу жумладан Ўзбекистонни ноодатий экскурсия учун манзил сифатида тез-тез танлайдиган бўлишган. Самарқанд Москвалик йўловчиларга дунёнинг энг қадимий шаҳари сифатида қизиқарли бўлиши тайин”, дейди S7 Group директори Игорь Веретенников.
Шунингдек, йўловчилар Самарқанд орқали трансфер парвозларини амалга ошира олишади.
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда бугундан иситиш мавсуми бошланди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Биз сув ичган дарёлар
- Кеча, 17:24
- Мутолаа