Россиядаги муҳожирларимизга иш ҳақлари олиб берилди
Шу йилнинг бошида Россия Федерациясида иш бошлаган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ваколатхонаси номаълум сабабларга кўра фуқароларимизга ҳақ тўлашни хоҳламаган иш берувчилардан 1 495 000 рубль миқдоридаги иш ҳақларини олишга ёрдам берди, деб хабар бермоқда Меҳнат вазирлиги.
— "АНТ ЯПЫ САНАЙИ ВЕ ТИДЖАРЕТ АНОНИМ ШИРКЕТИ" МЧЖ (Москва) 300 000 рубль;
— "Возрождение" МЧЖ (Москва) 700 000 рубль (дастлабки 100.000 миқдордаги тўлов олинган);
— турли иш берувчилардан 150 000 рубль;
— "Евразия" МЧЖ (Москва) 345 000 рубль.
Ваколатхона манзили:
Москва, Казачий 1-тор кўчаси, 11/2, Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси Меҳмонлар уйи биноси.
Телефон: +8 (925) 045-47-44.
Расмда Ваколатхона ходими ва ёрдам сўраб мурожаат қилган Қашқадарё вилоятининг 26 ёшли фуқароси Рустам Бобокалонов (иш берувчи 7 ой мобайнида иш ҳақи тўламаган, Ваколатхонага мурожаат қилингандан сўнг 300 000 рубль олинган).