Россиядан Ўзбекистонга 4 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади
- 14.10.2021 17:40
- 51
- Ўзбекистон
Пандемия даврида Россиядаги юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Волжский — Тошкент” йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 4 та махсус рейси йўлга қўйилади.
Мазкур поездлар жорий йил 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари соат 20:57 да “Волжский — Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский — Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.
Россиядаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти (е-ticket.railway.uz) орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа